В данной статье представлена информация о конфликтах между Коканд и Бухарой, их причины, политическая борьба Кокандского хана Мухаммада Алихана и Бухарского эмира Насрулла-хана, оккупации Кокандского ханства и ее негативные последствия.
Тарихдан маълумки, ҳар бир давлатнинг давлат бошқаруви расмий жараёнларида ўзига хос анъалари мавжуд бўлиб, бу ҳолат дипломатик муносабатлар, хусусан, расмий қабулларда яққол кўзга ташланади. Расмий қабул маросимлари ҳақида қатор тарихий манбалар маълумот бериб ўтган. Хусусан, Бухоро амирлигида бўлган Эрон элчиси Аббосқулихон ўз сафарномасида расмий қабул маросимларида иштирок этувчи амалдорлар, элчиларни қабул қилиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтади.
Амир Насрулло ўрнига тахтга чиққан амир Музаффарнинг салтанатни идора этишдаги муаммоларидан энг қийини Шаҳрисабз ва Китоб бекликларининг итоатда ушлаб туришэди. Бухоро амирларининг қўшин устига қўшин тортиши оқибатида аҳоли моддий жиҳатдан қийинчилик кўради, солиқлар, ҳар хил турдаги йиғинлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетади[1:469].
И.В.Хохлов келтирган маълумотларда Бухоро хонлигининг девонбеги, қушбеги, шиғавул, ясавул каби олий мартабали амалдорлари ичида додҳоҳ-ясавул мансабини эслаб ўтади. Бу мансаб эгасининг вазифаларига юқори тоифали меҳмонлардан, элчилардан совғаларни қабул қилиш ва хонга етказиш бўлган